🇷🇺🇧🇾 Беларус Россияга қарши ҳаракат қилмайди – Лукашенко
Беларус резиденти Александр Лукашенко Россияни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Унинг айтишича, Беларус “биродар халқ” деб атаган Россия билан доимо бирга бўлади.
“Биз ҳеч қачон россияликларга қарши яширинча ҳаракат қилишга йўл қўймаймиз. Бу позициямиздан қайтмаймиз. Биз биродар халқимиз билан бирга бўламиз”, деган Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, Минск Россия раҳбариятининг қарорларини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, икки давлат умумий манфаатларни ҳимоя қилиш ва мавжуд муаммоларни биргаликда ҳал қилишда давом этади. Лукашенко дунёдаги вазият жиддий ўзгараётганини, шу сабабли бугун режалаштирилган айрим ишларни эртага амалга ошириш имконсиз бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.
Батафсил Gorizontда...
Post #69060
23.5K

- 👍 96
- 🤣 73
- ❤ 44
- 😁 11
- 🔥 3
- 🤔 3