🇷🇺 Урушни Россия бошламади, аксинча, унга қарши уруш очилди — Путин
- Дунё ўз тараққиётида ҳал қилувчи бурилиш нуқтасига етди;
- Технологиялар инсоният учун улкан имкониятлар эшигини очади, бироқ айни пайтда жиддий хавф ҳам туғдиради;
- Келгусида яна можаролар юзага келиши эҳтимоли юқори;
- Сунъий интеллектнинг кенг тарқалиши шахсий ўзига хосликнинг йўқолишига ва барча учун «энг паст умумий мезон» (ёки бир хиллик) сценарийсига олиб келиши мумкинлигидан хавотирлар тобора кучаймоқда;
- 1945 йилдан кейин ташкил этилган халқаро институтлар XXI асрнинг иккинчи чорагидаги глобал воқеликни акс эттирмайди;
- Жаҳон сиёсатидаги барча тасаввур қилиб бўладиган ва бўлмайдиган тақиқлар (табулар) бузилмоқда;
- Россия атайлаб шундай вазиятга солиндики, у ўзини қуроль кучи билан ҳимоя қилишга мажбур бўлди;
- Агар яшашни истасак — ва ҳамма ҳам яшашни истайди — ундай бўлса, келинг, ҳамжиҳатликда яшайлик ва бунга эришиш йўлини биргаликда излайлик;
- Биз ўта беқарор дунёда яшашга мажбур бўляпмиз;
- Огоҳлантириб қўймоқчиманки, ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайдиган палланинг етиб келиши барча учун кутилмаган ҳолат бўлиши мумкин;
- Инсонлар инстинкт, интуиция ҳамда дарҳол кўзга ташланмайдиган, аммо омон қолиш учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган қарорларни қабул қилиш қобилиятига эга.
Батафсил Gorizontда...
Post #68985
57.1K
Gorizont 🇷🇺 Путин бугун Валдай клубида бутун дунё кутаётган нутқни сўзлайди - Песков Батафсил Gorizontда...
- 👍 294
- 🤣 212
- ❤ 145
- 👎 53
- 💯 30
- 🗿 13
- 👏 11