“Оддий бир аёл кўз ёши билан: “Жаноб Президент, Россияда ишлаб юрганман, неча йиллардан бери. Икки нафар фарзандим бор, она бўлиб ўзим тарбиялаяпман”, деди. Унинг кўзида нур бор эди. Менга айтган биринчи гапи — “Бу ерда даромадим анча юқори”, дегани бўлди”, — деди давлат раҳбари.
Президентни яна бир жиҳат хурсанд қилганини айтиб, аёлнинг икки фарзандидан бири бу йил Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга кирганини таъкидлади. “Мен ундан: “Беш йил олдин фарзандингиз ўқишга киришига ишонармидингиз?” деб сўрадим. Бутун зал “Ҳеч қачон бундай бўлмаган”, деб жавоб берди.
Бу ислоҳотларимизга берилган халқнинг баҳоси эмасми?” — деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил Gorizontда...