Трампнинг бошқа баёнотлари:
- Доналд Трамп Украина сулҳ битимини тузишни истаётганини айтди. Трампнинг сўзларига кўра, у бу ҳақда Путин билан муҳокама қилган. Зеленский шунингдек, можарони шу қишгача тугатиш имкониятини ҳам айтди;
- Путин ҳам, Зеленский ҳам ушбу урушнинг тугашини хоҳлайди;
- Украиналиклар — жуда яхши жангчилар. Уларнинг ҳақиқатан ҳам фахрланса арзийдиган жиҳатлари бор. Жуда қобилиятли инсонлар, жуда кучли раҳбарият;
- Украина можароси кўпчилик кутганидан кўра тезроқ ҳал қилинади;
- Агар зарурат туғилса, мен Россияга қарши “жаҳаннам санкциялари”ни ишга соламан;
- АҚШ президенти Доналд Трамп Россия Европага ҳужум қилиш ниятида эмаслигини айтди;
- Доналд Трамп Буюк Британия ва Европа Россия билан уруш хавфи остида эмаслигини айтди;
- Қўшма Штатлар Дания билан келишув доирасида Гренландияда "Олтин гумбаз" ракетага қарши мудофаа тизимининг элементларини жойлаштиради;
- Биз Гренландияда иккита йирик ҳарбий база қурамиз;
- Ғазони тиклаш ва инсонпарварлик ёрдами учун маблағ ажратаётган Қатар, Қувайт, Қозоғистон, Саудия Арабистони, Туркия, Ўзбекистон ва бошқа давлатларга миллиардлаб доллар ёрдам ажратгани учун миннатдорлик билдирди.
- Биз Ғазодаги урушни якунладик ва шу тариқа минглаб одамлар ҳаётини сақлаб қолдик;
- Агар АҚШ ва Венесуэла ресурсларини қўшадиган бўлсак, бизда жаҳон нефт захираларининг 60 фоизидан кўпроғи бўлади. Шундай экан, бу, эҳтимол, энг муҳим келишувдир;
- Венесуэладаги хатти-ҳаракатларимиз АҚШ энди Америка учун таҳдидлар Ғарбий яримшарнинг бирон-бир жойида тарқалишига йўл қўймаслигимиз ва агар зарурат туғилса, биз АҚШнинг муҳим миллий манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўзимизнинг тенгсиз ҳарбий қудратимиздан фойдаланишимизнинг исботидир;
Батафсил Gorizontда...