🇷🇺🇺🇦 Украина Москвага қарши энг йирик дрон ҳужумларидан бирини амалга оширди
Кеча тунда Украина томонидан Москва шаҳрига қарши оммавий дронлар ҳужуми уюштирилган. Россия томонининг даъво қилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 1,600 тадан ортиқ учувчисиз учиш аппаратини, жумладан Москвани нишонга олган 450 та дронни уриб туширган.
Зарбалар оқибатида Москва шаҳрининг энг йирик Капотня нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда турар-жой бинолари шикастланган. Москва вилоятида камида 2 киши ҳалок бўлган, шунингдек, хавфсизлик чораси сифатида 400 нафар аҳоли эвакуация қилинган. Ҳужумлар фонида пойтахт аеропортларида вақтинчалик парвоз чекловлари жорий этилган.
Батафсил Gorizontда...
Post #68542
68.4K
Gorizont 🇷🇺🇺🇦 Москвада дрон ҳужумидан сўнг нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди Капотня туманида жойлашган "Газпром Нефть" компаниясига қарашли Москва нефтни қайта ишлаш заводи (МНПЗ) Россиядаги энг йирик заводлардан бири бўлиб, унинг қуввати йилига 11 миллион…
- 👏 292
- 🤬 180
- ❤ 97
- 👍 35
- 👎 27
- 🔥 14
- 😡 8