Халқ банки Нишон туманида тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватламоқда
Нишон тумани ҳокимлиги ва Халқ банки ҳамкорлигида ташкил этилган «Мини-технологиялар» ярмаркасида кичик ишлаб чиқариш ва замонавий хизмат кўрсатишга мўлжалланган ускуналар намойиш этилди.
Тадбирда Халқ банки Бошқаруви раиси ўринбосари Гулзода Рашидова, вилоят бошқармаси бошлиғи Комилжон Нурхонов ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Сунатилла Хақназаров иштирок этди.
Ярмарка давомида тадбиркорлар ва бизнес бошлаш истагидаги фуқароларга ушбу ускуналарни қулай шартларда харид қилиш учун Халқ банкининг имтиёзли кредит линиялари ҳамда лизинг механизмлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбир якунида янги лойиҳаларни йўлга қўйиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича иштирокчиларга амалий ечимлар берилди. Бу эса Халқ банкининг ҳудудларда янги бизнесларни ишга туширишда яқиндан кўмаклашувчи асосий ҳамкор эканлигини англатади.
Post #68410
63.2K





- 😁 106
- ❤ 63
- 👎 40
- 👍 9
- 🤔 6
- 🗿 3
- 🔥 1