TGViewer
Gorizont Gorizont @gorizont_uz · 162K subscribers
Post #68407 63.6K
🏳️🇹🇷 Туркия развкедкаси раҳбари Афғонистонга ташриф буюрди

Афғон манбаларига кўра, Туркия Миллий разведка ташкилоти директори Иброҳим Калин Афғонистонга ташриф буюрган.

Иброҳим Калин "Толибон" ҳукуматининг Ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний билан учрашув ўтказгани маълум. Хабарларда айтилишича, Иброҳим Калин яна Кобул ва Қандаҳорда "Толибон" раҳбари Мулла Ҳайбатуллоҳ Охунзода, Бош вазир ўринбосари Мулла Абдулғани Бародар, разведка раҳбари Абдулҳақ Васиқ, Мудофаа вазири Муҳаммад Яъқуб ва бошқа расмийлар билан учрашув ўтказиши мумкин.

Шунингдек, манбаларда Иброҳим Калин билан бирга Кобулга Қатар Миллий хавфсизлик кенгаши бош котиби ўринбосари Ҳамад Хомс ал-Кубайси ҳам ташриф буюрган.

Туркия ва Қатар хавфсизлик масалалари бўйича катта мулозимларининг ташрифидан тахмин қилиш мумкинки, томонлар катта эҳтимол билан Афғонистон ва Покистон ўртасидаги зиддият, хавфсизлик бўйича ҳамкорлик ва ҳозиргача номаълум бошқа масалаларни муҳокама этиши мумкин.


Батафсил Gorizontда...
  • ❤ 228
  • 👍 135
  • 🤔 19
  • 👎 10
  • 🗿 3
  • 😁 2
  • 💯 2
More from @gorizont_uz
  1. Oct 15, 2026🇺🇸🇺🇿 Green Card учун рўйхатдан ўтиш 1 ноябрдан бошланиши мумкин. АҚШ суди DV-2027 лоте…
  2. Oct 15, 2026🇮🇱🇬🇧 HSBC банкининг «шариат» жамғармаси Исроил ҳарбий саноати билан боғлиқ компаниялар…
  3. Oct 15, 2026🇺🇸🇺🇦 Трампнинг Зеленскийга муносабати БМТ Бош Ассамблеясидаги учрашувдан кейин ёмонлаш…
  4. Oct 15, 2026🇷🇺 Россия 2024 йил март ойидаги «Крокус Сити Холл» терактига оид кузатув камералари ёзув…
  5. Oct 15, 2026🇮🇩 Индонезиянинг Бали оролида ёқилғи танқислиги давом этмоқда. Батафсил Gorizontда...
  6. Oct 15, 2026🇷🇺🇺🇦🇺🇸 Агар Путин Украина ҳудудига ҳужум қилса, Трамп ҳам Путинга ҳужум қилиши керак…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →