⚡️Токио-2020 Олимпиадасидан фактлар!
5️⃣ 🇺🇿 Ўзбекистон ҳисобида жами 5 та медаль (🥇3 та олтин, 🥉2 та бронза)
3️⃣2️⃣ Дунёда 32-ўрин.
1️⃣ Марказий Осиёда 1-ўрин. Ўзи биздан бошқа бирорта давлат олтин ололмади. Қозоғистон (83) кумуш ҳам ололмади. Тожикистон умуман медал олмади.
1️⃣ Туркий тилли давлатлар орасида 1-ўрин. Туркия (35) ҳам биздан орқада.
1️⃣* МДҲ давлатлари орасида 1-ўрин. Олимпия қўмиталари орасида эса 2-ўрин. Чунки биздан олдинда бўлган Россия (5) давлат сифатида эмас, Олимпия қўмитаси сифатида қатнашди.
2️⃣ Мусулмон давлатлари орасида 2-ўрин. Пешқадам Эрон ҳам аслида биз каби 3 та олтин ва 2 та бронза олган, фақат кумуш медалларига ҳисобига биздан бироз олдинда.
5️⃣ Осиё давлатлари орасида 5-ўрин. Биздан олдинда Хитой (2), Япония (3), Ж.Корея (15) ва Эрон (27). Спорт гигантлари хуллас. Ҳиндистоннинг олтинлари атиги битта бўлди.
P.S: Бу гапларни дастурлашга алоқаси йўқ. Лекин бир кун келиб биз хам шундай иш қилишимиз керакки, бутун Ўзбекистон биз билан фахрлансин.
Post #337
4.32K