#eslatma
Қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузурида турганингизни ва У ҳидоят, раҳмат ҳамда нур сифатида нозил қилган Қуръони карим уйингизда ёпиқ ҳолда қолиб кетганини англаб етганингизни тасаввур қилинг...
Қуръон шунчаки жавонларимизни безаб туриши, фақат Рамазон ойида тиловат қилиниши ёки устига чанг тўпланиши учун нозил қилинмаган.
У ўқиш, тушуниш, тафаккур қилиш ва ҳаётимизда татбиқ этиш учун нозил қилинган.
Кейинга қолдирган ҳар бир саҳифангиз — кечиктирилган бир эслатма. Ўқиган ҳар бир оятингиз эса Роббингизга яқинлашиш сари ташланган бир қадамдир.
Қанча вақт ўтган бўлишидан қатъи назар, бугун бошлаш учун энг яхши кундир.
Ҳатто ихлос билан ўқилган биргина оят ҳам Қуръонни умуман очмай қўйишдан яхшироқдир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримни қалбимиз нури, ҳаётимиз йўлбошчиси ва Унга қайтадиган Кунда бизнинг фойдамизга ҳужжат бўладиган Китоб қилсин.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Post #59810
3.58K

- 👍 18
- ❤🔥 4
- ❤ 3