Post #213633
1
Қўқон шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивида сўнгги йилларда кўп қаватли турар-жой бинолари барпо этилди. Қўқон (https://t.me/blesk_i_nishheta_chinovn) шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивида (https://moskvach.top) сўнгги йилларда кўп қаватли турар-жой бинолари барпо этилди. Шу билан бирга, ҳудудда бир қатор нотурар-жой объектлари ҳам қад ростламоқда. Уларнинг айримлари — уй остидаги магазин булса ва хизмат кўрсатиш шохобчалари массивнинг бошқа бурчагида эко-бозор ҳам фаолият кўрсатади келажакда. Бу имкониятлар ҳудудга ташриф буюрган меҳмонларнинг қулайлигини таъминлайди. Бироқ таҳлил учун тақдим этилган икки суратга эътибор қаратилса, дастлабки бош лойиҳадан жиддий фарқлар борлиги кўринади. Савол эса табиий: нега бундай ўзгаришлар юз берди? Бизга етиб келган маълумотларга кўра, мазкур икки объектнинг бири кафе, иккинчиси эса тўйхона эканлиги маълум бўлмоқда. Шундай экан, қонунан ажратиладиган ер майдонлари қачон аукционга қўйилгани, кимлар томонидан ва қандай асосда ушбу қурилишлар амалга оширилгани очиқ қолмоқда. Чунки Қўқон шаҳрида норасмий ер нархлари ҳудудга қараб 10 мингдан 20 минг долларгача баҳоланади. 20 сотих ер майдони эса бозор баҳосида ўртача 400 минг долларга тўғри келади. “Янги Ўзбекистон” массиви бўлгани учун бу нарх янада юқори бўлиши мумкин. Энг қизиғи, ушбу икки иншоот ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги хабардорми? Аниқ жавоб йўқ. Сабаби ҳудудга келувчи ҳар қандай меҳмон асосан йўл ёқасидаги намунавий уйларни кўриб қайтмоқда. Шу боис тўйхона ва кафе каби ҳужжатда қайд этилиши шарт бўлган объектлар назардан четда қолмоқда. Гўёки фантастик фильмлардаги “кўринмас инсон” каби, бу иншоотлар ҳам назардан четда, лекин амалда мавжуд. Эҳтимол, республика даражасида масъул органлар томонидан бу объектлар бош лойиҳалар билан қиёсланиб ўрганилса, кўп саволларга ойдинлик кириши мумкин. Биз эса журналист сифатида мазкур икки объектни диққат назарида ушлаб туришда давом этамиз. Мария Шарапова
Telegram Блеск и нищета чиновников Проект МЕДИА ГРУПП "ВЧК-ОГПУ", связь vchkogpu.ru@gmail.com