☄️⛽️ Учкўприк туманида 9,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган АГТКШ аниқланди 😳
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқарув раисининг тегишли топшириғи билан жойларда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
«Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими мутахассислари, Ўзэнергоинспекция ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда Фарғона вилояти Учкўприк туманида жойлашган «R. P.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида (АГТКШ) хатлов ўтказилди.
Ўрганиш вақтида АГТКШдаги ҳисоблаш ускунаси табиий газ сарфини ҳисобламаётгани аниқланди.
Ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилди ва дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 9 миллиард 187 миллион сўмлик зарар қайд этилди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Фарғонадаги энг тезкор хабарлар
👉@FARGONALILAR каналида
