❗️Фарғонада 37 киши фаст-фуддан заҳарланиш билан шифохонага ётқизилди
17–18 сентябрь кунлари Фарғона вилояти Учкўприк туманида 37 нафар фуқаро ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши каби шикоятлар билан шифокорларга мурожаат қилган.
Дастлабки суриштирувда уларнинг хот-дог ва нон-бургер истеъмол қилгани аниқланган. 31 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган.
Озиқ-овқат ва беморлардан намуналар олиниб, лаборатория текширувлари ўтказилмоқда. Гумон қилинган шохобча фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Ҳолат юзасидан эпидемиологик суриштирув давом этмоқда.
Фарғонадаги энг тезкор хабарлар
👉@FARGONALILAR каналида
Post #46564
9.02K

- 😱 18
- ❤ 12
- 👍 4