‼️ Меҳнат дафтарчангизда сиз билмаган маълумотлар бўлиши мумкин!
Бир куни текшириб қарасангиз, Сиз умуман ишламаган ташкилотда “ишлаган” бўлиб чиқсангиз-чи? Ёки меҳнат шартномаси Сизнинг иштирокингизсиз расмийлаштирилган бўлса?
✅ Энди бундай хатоларни тузатиш учун идорама-идора юриш шарт эмас.
💻 my.gov.uz орқали Ягона миллий меҳнат тизимидаги нотўғри маълумотларни онлайн тарзда тузатиш мумкин.
📌 Ариза бериш мумкин, агар:
➖ Сиз ишламаган ташкилот Сиз билан меҳнат шартномаси расмийлаштирган бўлса;
➖ маълумотлар Сизнинг хабарингизсиз киритилган бўлса;
➖ иш жойи, лавозим ёки меҳнат фаолиятига оид маълумотлар хато кўрсатилган бўлса.
📲 Нима қилиш керак?
1️⃣ my.gov.uz га киринг;
2️⃣ “Ягона миллий меҳнат тизимидаги фаолият тўғрисидаги маълумотларни таҳрирлаш” хизматини топинг;
3️⃣ Аризани тўлдириб, онлайн юборинг.
⏳ Кўриб чиқиш муддати — 15 иш куни.
💰 Хизмат — мутлақо бепул.
❗️Энг муҳими, меҳнат тарихингиздаги битта хато ҳам кейинчалик стаж ва пенсия масалаларида муаммо келтириб чиқариши мумкин.
🔎 Шунинг учун меҳнат фаолиятингиз ҳақидаги маълумотларни ҳозироқ текшириб қўйинг.
#маьлумот #фойдали
👉Эьлон ёки резюме жойлаш учун: Admin
📣 @EduStaffs — Иктидор имконият билан учрашадиган манзил