Ғаниматмиз
Дўст ғийбатни бир четга қўйгин
Ғаниматмиз бир-биримизга
Қариндошлар меҳрига тўйгин
Ғаниматмиз бир-биримизга
Кимдир қилса сенга ёмонлик
Тила унга фақат омонлик
Билсанг агар дунё бир онлик
Ғаниматмиз бир-биримизга
Ота-онанг севгин чин дилдан
Хабар олгин опа-сингилдан
Яхшиликлар қилгин кўнгилдан
Ғаниматмиз бир-биримизга
Камситмагин ўзингдан камни
Қўйгин жанжал,ғурбат-аламни
Қувончларга тўлдир оламни
Ғаниматмиз бир-биримизга
Не савдолар тушмайди бошга
Меҳр кўргаз,кексаю ёшга
Бу дунёга келмаймиз бошқа Ғаниматмиз бир-биримизга.
Қадрдонларизга юбориб қўйинг!!!.
👉🏻 @Dorilar_Plus
Post #50466
3.86K