ҲАММАДАН ЗЎР АКАМ БОР МEНИ
Қони оқар менинг қонимда,
Жони куяр, жона жонимда.
Яхши ёмон кунда ёнимда,
Ҳаммадан зўр акам бор мени.
Бирга ўсдик то очиқ кўзим,
Ҳали ҳамон эркатой ўзим.
Айтиб қўяй йигитлик сўзим,
Ҳаммадан зўр акам бор мени.
Ака ука камон билан ўқ,
Биров менга қилолмайди дўқ.
Қўрқувим йўқ, доим кўнглим тўқ,
Ҳаммадан зўр акам бор мени.
Одам йўқда тошин отмаган,
Тиконлари дилга ботмаган.
Ишонганим, ёлғиз сотмаган.
Ҳаммадан зўр акам бор мени.
Уйимизнинг кўрки, дил қўри,
Дадам билан онам ғамхўри.
Мен учун йўқ акамдан зўри,
Ҳаммадан зўр акам бор мени.
✍ Одилбек Қодиров
👉🏻 @Dorilar_Plus
Post #50327
4.07K