ЖИГАРЛАРНИ ЙЎҚЛАЙЛИК!
Қайғу, алам ютмасдан,
Тўй, байрамни кутмасдан,
Уволлари тутмасдан,
Жигарларни йўқлайлик.
Сепиб хушбўй атирлар,
Қўлга олиб патирлар,
Ошиб дала-ю, қирлар,
Жигарларни йўқлайлик.
Ўтиб боряпти йиллар,
Қариб опа, сингиллар,
Бир яйрасин кўнгиллар,
Жигарларни йўқлайлик.
Қайрамайлик тишимиз,
Ғанимат бир кишимиз,
Тушмаса ҳам ишимиз
Жигарларни йўқлайлик.
Дийдоридан қочмасдан,
Ғам эшигин очмасдан,
Бегонага сочмасдан,
Жигарларни йўқлайлик.
👉🏻 @Dorilar_Plus
Post #50140
3.23K