⚡️ Йирик бизнес учун электр энди кундузи арзон, тунда одатдаги нархда бўлади
Президентнинг 22 сентябрдаги фармонига кўра, I тариф гуруҳидаги истеъмолчилар - йирик саноат корхоналари, бюджет ташкилотлари ва қуввати 750 кВА дан юқори истеъмолчилар учун электр тарифи тартиби ўзгаради.
Нима ўзгаряпти? 👇
▪️ 06:00-09:00 ва 17:00-22:00 - аввалгидек 1,5 баравар қиммат (пик соатлар)
▪️ 09:00-17:00 - энди 1,5 баравар АРЗОН (аввал одатдаги нарх эди)
▪️ 22:00-06:00 - энди одатдаги нарх (аввал 1,5 баравар арзон эди)
Рақамларда: базавий тариф 1 кВт·соат учун 1 100 сўм. Демак пик соатларда - 1 650 сўм, кундузги арзон соатларда эса тахминан 733 сўм бўлади.
Оддий қилиб айтганда: давлат йирик корхоналарни кундузи, қуёш энергияси кўп ишлаб чиқариладиган пайтда кўпроқ ишлашга рағбатлантиряпти.
💡 Аҳоли тарифларига бу ўзгариш таъсир қилмайди. Ўз электр сарфингизни эса DOMO'да кузатиб боринг - қайси кунлари кўп ишлатганингиз графикда аниқ кўринади.
💙 DOMO - сизники!
🟦DOMOuz | 📲Иловани юклаб олиш
Post #671
24.5K
- ❤ 27
- 👍 17
- 🤔 7
- 😱 3