Газ текширувида FACE-ID: энди «газчи»нинг ким эканини тизим тасдиқлайди
Аҳоли хонадонларида табиий газдан фойдаланишда аниқланган ҳолатлар МФЙга бириктирилган маҳалла газчилари томонидан планшет орқали расмийлаштирилмоқда. Асос - Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори.
🔎 Жараёнга FACE-ID тизими жорий этилди:
▪️ мутахассиснинг шахси юз биометрияси орқали тасдиқланади
▪️ маълумотларни сохталаштириб бўлмайди
▪️ текширув натижаси автоматик тарзда марказий базага узатилади
💡 Муҳим жиҳати: газ ҳисоблагичи истеъмолчининг айбисиз бузилса, тўхтаб қолса ёки хатолик аниқланса - бу қарорнинг 130-банди 1-қисмига мувофиқ алоҳида қайд этилади. Яъни ҳисоблагич ўз-ўзидан ишдан чиқса, қоидабузарлик деб ёзилмайди.
☎️ Шубҳали ҳолат бўлса, ишонч телефони: 1104
Газ ҳисобингизни DOMO'да кузатиб боринг - ҳисоблагич кўрсаткичлари ҳам, қарзингиз ҳам ҳар доим кўз олдингизда бўлади.
💙 DOMO - сизники!
🟦DOMOuz | 📲Иловани юклаб олиш
Post #658
36.4K
- ❤ 49
- 🔥 17
- 👍 14
- 👏 8