Қирғизистонда «Арашан» зотли қўчқор 1 млн долларга сотилди
Қирғизистонда «Арашан» зотини ривожлантиришга бағишланган фестивалда миллион долларлик савдо амалга оширилди. Республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, қўчқор $1 млнга сотилган.
Тадбирда Қирғизистон, Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан фермерлар иштирок этди.
Маълум қилинишича, қимматбаҳо наслдор қўчқор 2023 йилда Қозоғистонга $150 мингга сотилган машҳур Франкель қўчқорининг ўғли ҳисобланади. Франкель «Арашан» зотининг машҳур вакилларидан бири бўлиб, Талас яйловларида парваришланган.
«Арашан» зоти 2021 йилда Қирғизистонда расман рўйхатдан ўтказилган. У ҳисори ва қирғиз дағал жунли қўй зотларини чатиштириш орқали яратилган.
Аввалроқ ушбу зотга Қозоғистон ва Ўзбекистон фермерлари ҳам қизиқиш билдиргани хабар қилинган.
👉 @DOLZARBx
https://t.me/+T5cF2TO__ZwxOTUy
Post #14870
11.8K