Автомобил бошқарган мактаб ўқувчисининг отасига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган бола автомобил бошқаргани акс этган видео тарқалди. Ўрганишлар натижасида ҳайдовчи Сўх туманидаги 11-мактабнинг 5-синф ўқувчиси экани, автомобиль эса унинг отасига тегишлилиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан боланинг отасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси ва 135-моддаси 2-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди.
👉 @DOLZARBx
https://t.me/+T5cF2TO__ZwxOTUy
Post #14863
21.3K