Чирчиқдаги «Ҳайзенберглар» қўлга тушди
Чирчиқ шаҳрида кўп қаватли уйда гиёҳванд моддалар тайёрлаш билан шуғулланган тўрт нафар шахс ушланди.
ДХХ ва ИИБ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда ижарага олинган хонадондан қарийб 400 грамм гашиш, 5 кг ярим тайёр маҳсулот, шунингдек, наркотик моддаларни тайёрлашда ишлатилган электр печи, миксер, тарози ва бошқа жиҳозлар топилган.
Терговга қадар текширувда ушланганларнинг айримлари аввал Россия, Вьетнам ва Таиландда ҳам лаборатория шароитида гиёҳванд моддалар тайёрлаш билан шуғуллангани аниқланган.
👉 @DOLZARBx
https://t.me/+T5cF2TO__ZwxOTUy
Post #14855
21.2K