🌟🌟🌟🌟🌟🌟
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПҚ-143-сон “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида махсус майнинг зонасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
📂 Қарор Қорақалпоғистон Республикасига инвестицияларни жалб этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган, хусусан “Bes Qala Mining Valley” махсус майнинг зонасини ташкил этиш орқали.
Хусусан, қарорга мувофиқ:
🔸 “Bes Qala Mining Valley” махсус майнинг зонаси дирекцияси ташкил этилади, у резидентларни рўйхатдан ўтказади, уларнинг ҳисобини юритади ҳамда аризаларни кўриб чиқади;
🔸 Дирекция Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномаларни бериш бўйича ишчи органи этиб белгиланди;
🔸 резидент мақоми Дирекция томонидан берилади, майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома Агентлик томонидан берилади.
Махсус зона доирасида резидентларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
🔹 майнингни амалга ошириш учун ягона электр энергетика тизимидан ва барча турдаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан, шунингдек водород электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланиш;
🔹 майнинг натижасида олинган крипто-активларни миллий крипто-биржалар ёки хорижий платформалар орқали, шу жумладан тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиш ва (ёки) бошқа ликвидли крипто-активларга айирбошлаш;
🔹 қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида майнинг амалга ошириш натижасида ҳосил бўладиган иссиқлик энергияси ҳисобидан иссиқхоналар ташкил этиш.
📌 Махсус зона резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш учун талаблар ва шартлар тасдиқланди.
📊 2035 йил 1 январга қадар резидентларнинг майнинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ операцияларидан олинган даромадлари солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади.
Батафсил...
Web | Facebook | Instagram | Youtube |Twitter | LinkedIn
Post #1192
58
Forwarded from NAPP