Post #223016
1
⚡️БЕКОБОД МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИДА “ОТКАТ” ⚡️БЕКОБОД (https://t.me/nashe_obshhee_delo) МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИДА “ОТКАТ” Элтуз (https://versiya2.com) таҳририятига келиб тушган мурожаатда Бекобод металлургия комбинати раҳбариятига қарата жиддий эътироз ва шикоят билдирилди. Мурожаатда айтилишича, комбинатга маҳсулот етказиб бераётган ташкилотлар ҳужжатлари тўлиқ ва шартномаларга тўла мос бўлса ҳам маҳсулотларни қабул қилишда сунъий тўсиқларга дуч келмоқда. Ўзини Комбинат хавфсизлик хизмати (СБ) ходимлари деб таништирган Саидкамол ва Неъмат, шунингдек техник бошқарма вакили сифатида иштирок этаётган Улуғбек исмли шахслар етказиб берилган товарларни қабул қилишни кечиктирмоқда ёки турли асоссиз “қўшимча талаблар” қўймоқда. Бу талаблар техник топшириқ ва шартномаларда умуман кўзда тутилмаган бўлишига қарамай, маҳсулотлар қайтариб юборилмаяпти. Энг ташвишлиси — мурожаатда айтилишича, бу ҳаракатлар ортида “откат” талаб қилиш мақсади турганига оид асосли шубҳалар бор. Яъни, етказиб берилган маҳсулот шартнома суммасига қараб 5–10% миқдорида “мукофот” сўраш ҳолатлари кузатилмоқда. Биз нархларни минимал даражада ушлаб туришга мажбурмиз. Бу талабни бажариш имконимиз йўқ, - дейилади мурожаатда. Бу эса ўз навбатида маҳсулот етказиб бериш жараёнига, тузилган шартномаларнинг юридик кучига ҳам соя ташламоқда. Мурожаатда таъкидланишича, етказиб берувчи ташкилотлар бозорда қонуний ва очиқ рақобат шароитида фаолият юритмоқда. Бироқ комбинатдаги айрим шахслар томонидан тўсиқ қўйиш, шартномани суиистеъмол қилиш ва ноқонуний талаблар билан корхона юритилиши ҳеч қандай асосга эга эмас. Биз шартнома асосида ишлаётган эканмиз, у барча тарафлар учун бир хил қонун ҳисобланиши керак. Бу каби босим ва шантажга чек қўйилиши шарт, - дея таъкидланади мурожаатда. Бекобод металлургия комбинати раҳбарияти ушбу ҳолатларни назардан ўтказадими? Номи тилга олинган шахслар ҳаракати текшириладими? Ҳозирча бу саволларга расмий жавоб йўқ. Олег Москва
Telegram Наше общее дело Контакты — связь с редакцией: prseo767@gmail.com