Ўзбекистонда вояга етмаганларни спиртли ичимликлар ёки ақлий-иродавий фаолиятга таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилишга жалб этганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 150 бараваридан 250 бараваригача оширилди.
▫️ Шунингдек, ушбу қилмиш учун 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.
▫️ Вояга етмаганларни гиёҳвандлик, психотроп ёки кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилишга жалб этганлик учун эса 5 йилдан 7 йилгача қамоқ жазоси белгиланди.
Агар ушбу жиноят такроран, таълим муассасаси ҳудудида, икки ёки ундан ортиқ вояга етмаганга нисбатан содир этилса ёхуд оғир оқибатларга олиб келса, жазо муддати 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш этиб белгиланиши мумкин.
❤️🔥 @CHAQMOQ
