TGViewer
CHAQMOQ CHAQMOQ @chaqmoq · 95.8K subscribers
Post #43024 4.5K
#керакли_маълумот

❗️Ходим таътилга чиқмаслик ҳуқуқига эгами?

ЖАВОБ: Бу меҳнат қонунчилигига зид ҳисобланади. МК 230-моддасига кўра, ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак.

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг 14 календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга, ногиронлиги бўлган ходимларга ҳар йилги меҳнат таътилини, шунингдек ушбу Кодекснинг 481 ва 483-моддаларида кўрсатилган ҳар йилги қўшимча таътилларни бермаслик тақиқланади.

МК 225-моддасига кўра, иш йили деганда ходимнинг муайян иш берувчида 12 ойга тенг бўлган ва ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқариладиган иш даври тушунилади.

Масалан, ходим бугундан 04.09.2025 дан иш бошлади. Унинг иш йили 04.09.2025 дан 03.09.2026 гача бўлади. Бизнинг мисолда ҳар йилги меҳнат таътили таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар яъни 03.09.2026 гача ( шу куни ҳам) берилиши керак. ❗️ Кўпчилик мана шу ўринда календарь йилга чалғиб кетиб, ходимни 31-декабргача таътилга чиқарсам бўлади деб, хато ўйлашади. Яъни ходимни календарь йил тугагунга қадар эмас, ходимнинг иш йили тугагунига қадар таътилга чиқариш шарт экан.

Агар иш берувчи ушбу қоидаларга риоя қилмаса, МЖТК 49-моддасига кўра, мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, бундан била туриб ғайриқонуний ишдан бўшатиш мустасно, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


❤️‍🔥 @CHAQMOQ
  • ❤ 3
More from @chaqmoq
  1. Oct 17, 2026Интернетда умуман расм қўймайдиганлар аслида кимлар? ❤️‍🔥 @CHAQMOQ
  2. Oct 17, 2026❗️Супер бой одамлар сони энг кўп бўлган мамлакатлар ❤️‍🔥 @CHAQMOQ
  3. Oct 17, 2026Борида шукр қил Йўғида... ❤️‍🔥 @CHAQMOQ
  4. Oct 17, 2026❗️Бу қишда Ўзбекистонда свет ўчмайди — Энергетика вазирлиги. Вазирлик қишда электр таъмино…
  5. Oct 17, 2026Битта абитуриент тайёргарлик кўрмасдан имтиҳонга кирибди. Умуман ҳеч нарсани билмас экан.…
  6. Oct 17, 2026❗️Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи нимаси билан тарихий? АҚШ давлат котиби Марко Рубио…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →