📄 Ташқи рекламага оид ортиқча талаблар бекор қилинди.
Энди бино фасадидаги корхона номи ва фаолият тури кўрсатилган пешлавҳалар учун реклама паспорти талаб қилинмайди. Компанияларга тегишли автомобиллардаги рекламани расмийлаштириш ҳам бепул бўлади.
Ноқонуний реклама конструкцияларини демонтаж қилишдан камида икки кун олдин эгаси огоҳлантирилади. Демонтаж ишлари фақат иш кунлари соат 09:00–18:00 да ўтказилиб, далолатнома ва фотосуратлар билан қайд этилади.
❤️🔥 @CHAQMOQ
Post #42969
7.03K

- 🤣 12
- ❤ 4