🎓 Таълим кредитини my.gov.uz орқали олиш мумкин
Кундузги таълимда ўқиётган бакалавр, магистратура талабалари ва профессионал таълим ўқувчилари таълим кредити учун ариза топшириши мумкин.
Кредит миқдори:
➖ 1-босқич талабаларига — контрактнинг 100%и;
➖ 2-босқич ва ундан юқорида GPA 3 дан паст бўлса — 80%гача;
➖ GPA 3 ва ундан юқори бўлса ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлса — 100%.
Қизлар учун кредит фоизсиз, ўғил болалар учун эса фоиз Марказий банк асосий ставкаси асосида белгиланади.
📅 Кредитни ўқиш тугаганидан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтариш мумкин.
⚠️ Супер-контракт, сиртқи, кечки ва масофавий таълимда ўқиётганлар ҳамда хорижий ОТМ талабаларига берилмайди. Аризалар 5 иш кунида кўриб чиқилади.
🔗 Ариза топшириш: my.gov.uz
📌 Эслатма: 2026/2027-ўқув йили учун контракт тўлови муддати 1 ноябрга қадар узайтирилган
☄️ @CHAQMOQ
Post #42964
7.72K

- ❤ 4