#Расман
Дўкончи ва бизнесменлар учун хушхабар: энди пешлавҳалар реклама ҳисобланмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, энди Ўзбекистонда бизнес пешлавҳалари реклама деб ҳисобланмайди. Тадбиркорлик субъекти ўзи эгаллаб турган бино ёки иншоотнинг ташқи томонида жойлаштирган номи ва фаолият тури тўғрисидаги ахборот шу жумладан, фирма номи, товар ёки хизмат кўрсатиш белгиси, ташқи реклама объекти ҳисобланмайди ҳамда ушбу ахборот воситаси учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш талаб этилмайди.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Post #74747
15.8K

- 👍 30
- 😁 5