#Ана_холос
Тошкентнинг 5 та туманида иссиқ сув сифати ёмонлашди: сувдан кимёвий ҳид келмоқда.
Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Юнусобод туманлари аҳолиси иссиқ сувдан кимёвий ҳид келаётганидан шикоят қилмоқда.
Veolia Energy Tashkent'га кўра, ходимлар сувдан намуналар олиниб, лаборатория текшируви бошланган.
Компания билдиришича, ушбу туманларга сувни "Тошкент иссиқлик электр маркази" етказиб беради. Шу боис сув сифати бўйича маълумотлар етказиб берувчига юборилган ва муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Post #74736
20.5K

- 😱 75
- 👍 33