#Даҳшат
АҚШда 16 ёшли ўсмир мактабда уч нафар бола ва ўқитувчини отиб ўлдирди.
Отишма Орегон штатидаги Бенд шаҳрида содир бўлган. Ҳалок бўлган болалар 5, 8 ва 11 ёшда эди. Яна бир 7 ёшли бола ва 54 ёшли ўқитувчи оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
AP хабарига кўра, ўсмир қулфланган эшикларга ўқ узиб, мактаб биносига кирган. Унинг ортидан мактабга кирган маҳаллий аҳоли вакили ҳужумчини отиб ўлдирган.
Политсия ўсмирнинг мактаб билан алоқаси бор-йўқлигини ва ҳужум сабабларини аниқламоқда.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Post #74723
52K
- 😱 126
- 👍 41
- 😢 10