TGViewer
BUGUNGI GAP | Расмий канал BUGUNGI GAP | Расмий канал @bugungigap · 988K subscribers
Post #74718 68.8K
#Диққат
Контракт тўлаш муддати 1-ноябргача узайтирилди.

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида тўлов-контрактни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1-ноябрга қадар узайтирилди.

Мазкур муддат бакалавриат ва магистратура босқичларига ўқишга тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган, шунингдек, ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.

Белгиланган муддатга қадар базавий тўлов-контракт суммасининг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт суммасининг эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.

Шунингдек, 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагог ходимларнинг фарзандлари учун контракт суммасининг 30 фоизини қоплаб бериш тартиби жорий этилган.

Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун kontrakt.edu.uz платформаси орқали ариза юбориш талаб этилади.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
  • 👍 100
  • 😱 4
  • 😁 3
More from @bugungigap
  1. Oct 16, 2026#Ана_холос 10 минут ухлайман деб 15 минут ухлаб қолгани учун ўзини кечира олмабди. 5 минут…
  2. Oct 16, 2026Янги "Tesla"даги бу функция "Cobalt"да анча олдин бўлган экан. 😂 Негативлар буни монтаж д…
  3. Oct 16, 2026#Тезкор Ўзбекистонда доллар яна 12 минг сўмга етди. Доллар 5-октябрдан бери тинмай кўтарил…
  4. Oct 16, 2026🕋🕋 🕋🕋🕋—📅📅📅📅 ✈️ Учиш: 22 октябрь 🧳 Address CIP пакет — юқори даражадаги комфорт в…
  5. Oct 16, 2026#Долзарб Оғиздан нафас олган болалар "урод" – хунук бўлиб қолар экан. Бунга аденоид касалл…
  6. Oct 16, 2026#Ана_холос "Ўртоқлардан фойда йўқ, уйланиш керак…" 😂 Бўйдоқ ва уйланган танишларга юбориб…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →