Педагогларнинг фарзандларига контрактдан 30 фоизгача чегирма олиш учун аризалар қабул қилиш бошланди.
Бунинг учун Kontrakt.edu.uz сайти орқали ариза берилади.⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Кимларга берилади?
Отаси ёки онаси педагог бўлган, ўзи эса давлат олийгоҳининг бакалавр бўлимида кундузги таълим шаклида ўқиётган талабаларга.
Аризани ким беради?
Талабанинг ўзи беради, сайт орқали. Шартнома автоматик шаклланади.
30 фоиз қайси контрактдан?
Стипендиясиз контрактдан ҳисобланади, сиз стипендияли контрактга ариза берган бўлсангиз ҳам чегирма стипендиясиз контрактдан ҳисоблаб берилади.
Педагог иш стажи муҳимми?
Йўқ, муҳим эмас, бир кун бўлса ҳам педагог бўлиб ишлаётган бўлса ҳам олиш мумкин.