TGViewer
BUGUNGI GAP | Расмий канал BUGUNGI GAP | Расмий канал @bugungigap · 990K subscribers
Post #74677 51.9K
#Диққат
Ўзбекистонда эрта никоҳ ва никоҳни давлат рўйхатидан ўтказмасдан диний маросим ўтказганлик учун жарималар оширилди.

Жарималар никоҳ ёшига етмаган шахслар билан никоҳ муносабатларига киришиш, уларни турмушга бериш ёки уйлантириш, шунингдек, никоҳни давлат рўйхатидан ўтказмасдан диний никоҳ маросимини ўтказиш ҳолатларига тааллуқли.

Эндиликда никоҳ ёшига етмаган шахс билан амалда никоҳ муносабатларига киришганлик учун 10 баравардан 15 бараваргача БҲМ миқдорида жарима белгиланади. Илгари жарима 5 баравардан 10 бараваргача БҲМни ташкил этган.

Никоҳ ёшига етмаган шахсни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан турмушга бериш ёки уйлантириш учун 20 баравардан 25 бараваргача БҲМ миқдорида жарима солинади. Илгари бу миқдор 7 баравардан 15 бараваргача БҲМ бўлган.

Қонунчиликда белгиланган тартибда никоҳи давлат рўйхатидан ўтказилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс иштирокида диний никоҳ маросимини ўтказганлик учун 30 баравардан 50 бараваргача БҲМ миқдорида жарима белгиланди. Илгари жарима 15 баравардан 30 бараваргача БҲМни ташкил этган.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
  • 👍 108
  • 😁 8
  • 😢 2
More from @bugungigap
  1. Oct 15, 2026#Жума_муборак ✨Азизларим муборак Жуманинг файзи барокати сизга бўлсин. 🌙 Энг яқин инсоним…
  2. Oct 15, 2026#Тезкор #Тарқатинг ЗАГСдан ўтмаганларга шаръий никоҳ ўқиганлар 22 млн сўмгача жаримага тор…
  3. Oct 15, 2026#Тезкор Хушнудбек Президент Администрацияси ишга ўтди. Худойбердиев Хушнуд Ғайратович През…
  4. Oct 15, 2026#Даҳшат Ўзбекистонда алкоголни ҳаддан ортиқ ичган эркак 6 ойдан бери юришни қайтадан ўрган…
  5. Oct 15, 2026Тўйларимиздаги одам кўрса уяладиган вазиятлар тўплами. 🙈 Тўй бошлаб қўйган танишларга юбо…
  6. Oct 15, 2026⚠️ #Ана_бўлмаса Энди Ўзбекистонда қизлар ҳам йигитларга интим "намёк" қилгани учун 9 млн с…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →