#Ваниҳоят
"Биз банкданмиз, номингизга кредит олишмоқчи…" деб одамларни чув туширган фирибгарлар ушланди.
Тошкентда фуқароларни сохта банк номидан алдаб, 8 млн долларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган.
Жиноий гуруҳ аъзолари орасида нуфузли банклардан бирининг бош офиси киберхавфсизлик бўлими ишчиси ҳам бўлган. Гуруҳ аъзолари турли банклар номидан фуқароларга қўнғироқ қилиб, гўёки уларнинг номига фирибгарлар томонидан кредит олишга уриниш бўлаётганини айтиб, жабрланувчиларнинг пул маблағларини ўзлаштирган.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Post #74672
41.5K

- 👍 109
- 😁 4