Андижондаги мактабда ўқувчи қизлар бир-бирларининг сочларини тортиб, муштлашиб кетишди.
Ижтимоий тармоқларда синф хонасида ўқувчи қизлар ўртасида оммавий жанжал содир бўлгани акс этган видеолар тарқалмоқда.
Олтинкўлдаги мактабда қизлар жанжали: синф раҳбари синф раҳбарлигидан озод этилди.
Расмий муносабатга кўра, ҳолат 13-октябр куни соат 14:00 атрофида, танаффус вақтида «Қўштепа» маҳалласидаги 11-мактабнинг уч нафар ўқувчи қизи ўртасида содир бўлган. Масъуллар, профилактика инспектори, мактаб раҳбарияти ва ота-оналар иштирокида профилактик суҳбат ўтказилган.
➖ Ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан МЖтКнинг 47-моддасини қўллаш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.
➖ Синф назоратида камчиликларга йўл қўйгани сабабли синф раҳбари Ш.Н синф раҳбарлигидан озод этилган.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.