МИБда сизга нисбатан ижро иши очилганми йўқми билиб олинг.
Энди МИБдаги ижро иши ва унга асос бўлган ҳужжатларни идорага бормасдан, my.gov.uz орқали бепул кўриш мумкин.
Хизмат орқали сиз:
🔹Сизга нисбатан қандай ижро иши юритилаётганини;
🔹Ишга асос бўлган ҳужжатлар ва уларнинг тафсилотларини;
🔹Қарздорлик ҳамда ижро ишининг ҳозирги ҳолатини билиб оласиз.
Хизматдан фойдаланиш учун:
1️⃣ my.gov.uz порталига киринг;
2️⃣ "Жарима ва қарздорликлар" бўлимини очинг;
3️⃣ "Ижро ҳужжатлари (МИБ)" хизматини танланг.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Post #74646
21.3K

- 👍 6