TGViewer
BUGUNGI GAP | Расмий канал BUGUNGI GAP | Расмий канал @bugungigap · 1.03M subscribers
Post #74469 46.6K
Энди Ўзбекистонда васийларга ғамхўрлик нафақаси берилади.

Ўзбекистонда 18 ёшдан ошган, чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг расман тайинланган васийларига парвариш нафақаси тўланади.

Нафақани қандай олиш мумкин?

— Васий «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки ижтимоий ходимга мурожаат қилиши керак.
— Васий тайинлангани тўғрисидаги қарор тақдим этилади.
— Ариза бепул кўриб чиқилади, натижа SMS орқали юборилади.


Нафақа мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади ва ҳар ой тўлаб борилади. Тўловлар ногиронлик белгиланган давр ҳамда васийлик амал қиладиган муддат давомида амалга оширилади.

Агар шахс «Ғамхўрлик» марказида бўлса ёки белгиланган айрим парвариш хизматларидан фойдаланса, нафақа тайинланмайди.

Нафақа республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
  • 👍 102
  • 😁 2
More from @bugungigap
  1. Oct 9, 2026"Касал бўлишимда кўрсатувни айби йўқ, бу ўзаро келишилган шоу эди…" "Хафа бўлиш йўқ" кўрса…
  2. Oct 9, 2026Янги Таълим вазири Эркинжон Турдимов: “Калламиз ишламаса ҳам фарзандларимиз билан бирга да…
  3. Oct 9, 2026#Тезкор Дронлар ҳужуми туфайли Москва аэропортларида рейслар кечиктирилиб, бекор қилинмоқд…
  4. Oct 9, 2026#Диққат Энди банклар кредитга деб картангиздаги охирги тийингача ечиб ололмайди - камида 6…
  5. Oct 9, 2026❗️1999-йил йигитнинг юрагида жиддий муаммо пайдо бўлибди. Айтилишича, мунтазам энергетик и…
  6. Oct 9, 2026Хотини "кредитга янги iPhone 18 Pro Max олмоқчиман" деганида эр: Musiqa topuvchi N1 bot -…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →