Uzum Market ишламай қолди.
Шу сабабли омборлар ва қабул қилиш пунктларида товарларни қабул қилиш, шунингдек, қайтарилган маҳсулотларни топшириш жараёнлари вақтинча тўхтатилган.
Компания маълумотига кўра, мутахассислар айни пайтда муаммони бартараф этиш устида иш олиб бормоқда.
Ҳамкорлардан ҳозирча омборларга бормаслик сўралган. Техник носозлик сабабли қабул қилинмаган товарларни етказиб бериш вақтини жаримасиз бошқа муддатга кўчириш имконияти яратилади.
Шунингдек, барча харидорлар учун буюртмаларни сақлаш муддати узайтирилган.
Компания техник муаммони имкон қадар тезроқ бартараф этиш чораларини кўрмоқда.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
