☑️ Энди ходимни ишдан кетказиш мақсадида унга қўпол муомала қилиш, шаъни ва қадр-қимматини мунтазам камситиш орқали ишдан бўшаш даражасига етказиш меҳнат соҳасидаги руҳий босим ҳисобланади.
▪️Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 сентябрдаги 518-сон қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган.
☑️ Яна бир муҳим жиҳати, ходимни ишдан бўшатиш мақсадида ҳеч қандай асоссиз устама ва мукофотлардан маҳрум қилиб, фақат қуруқ ойликда қолдириш ҳам меҳнат соҳасидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига кириши мумкин.⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
▪️Яъни раҳбар ходимнинг ўзи ариза ёзиб кетиши учун унга атайлаб босим ўтказиши, муносабатни ёмонлаштириши ёки асоссиз равишда молиявий рағбатлантиришдан маҳрум қилиши энди жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Бу тартиблар Президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ-345-сон «Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида жорий этилди.
