470 минг оилага газ ва электр тўловининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади.
Декабр ойида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратиш масаласини кўриб чиқиш таклиф қилинди.
Ижтимоий реестрга кирмаган эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси, газ, кўмир ва коммунал хизматлар харажатларини қоплашда оиланинг ҳар бир аъзосига қўлланиладиган даромад мезонини 1 миллион 430 минг сўмгача ошириш таклифи кўриб чиқилди. Натижада қўллаб-қувватлаш қамрови яна 166 минг оилага кенгаяди.
Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028-йил 1-апрелгача узайтириш таклиф қилинди.
Бу чора билан бир йилда 470 минг оилани қамраб олиш назарда тутилмоқда. Шароити оғир маҳаллалардаги 3 мингта хонадонни иссиқлик жиҳатидан ҳимоялаш ва энергия тежовчи ускуналар билан таъминлаш ишлари ҳам давом эттирилади.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
