#Тезкор
Эндиликда мопед ва скутер бошқаришда ҳам гувоҳнома талаб этилади. Сабаби улар билан боғлиқ қоидабузарликлар кескин ошган.
2026-йилнинг 8 ойи давомида скутер, мопедлар иштирокида жами 563 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган бўлиб, аварияларда 488 нафар шахс тан жароҳати олган, 89 нафар шахс ҳалок бўлган.
2025-йил давомида мопед ва скутер бошқарган шахслар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ 300 га яқин ҳолат аниқланган бўлса, 2026-йилнинг ўтган даврида мазкур кўрсаткич 4 312 тани ташкил этган.
162 ҳолатда мопед ва скутер ҳайдовчилари ҳам ҳужжатсиз, ҳам маст ҳолатда бўлган.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Post #74318
56.3K