"Карвон" бозоридаги ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тадбиркорлар кредитлари музлатилиб, жойлар бепул берилиши ваъда қилинмоқда.
Бухородаги "Карвон" бозорида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бухоро вилоят прокурори Улуғбек Ҳамдамов жабрланган тадбиркорлар билан учрашувда маълум қилди.
Тергов-суриштирув ишлари тезлаштирилиб, ёнғин сабаблари ва етказилган зарар тўлиқ аниқланади.
Шунингдек, жабрланган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун:
🔹 кредит тўловлари 1 йилгача музлатилади;
🔹 "Карвон" ва бошқа савдо мажмуаларидан 1 йилгача ижара ҳақисиз жой ажратилади;
🔹 зарарни аниқлаш ва қоплаш бўйича ишлар тезлаштирилади.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Post #74273
33.2K