Ҳиндистонда одам савдоси қурбони бўлган ўзбекистонлик аёл фоҳишахонадан қутқарилди.
Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Ҳайдаробод шаҳрида одам савдоси тўғрисида полицияга келиб тушган маълумот асосида меҳмонхонада рейд ўтказилган. Тадбир давомида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳамда икки нафар бошқа давлат фуқаролари қутқарилган.
Тадбир чоғида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Раммохан Редди ва Никхил исмли икки шахсни ушлаган. Улар меҳмонхонадан хоналар олиб, мижозларни жалб қилиш орқали ноқонуний фаолиятни ташкил этганликда гумон қилинмоқда.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
