#Диққат
Мурожаатингиз қаттиқ назорат қилиниши учун нима қилиш керак?
Президент Виртуал қабулхонасига тўғридан-тўғри мурожаат юборишда кўпчилик адашаяпти. pm.gov.uz сайтига кирилганда энг аввал давлат ташкилотларига мурожаат юбориш, ташкилот-идораларнинг веб-сайтлари ва ишонч телефон рақамлари, "Халқ назорати" платформаларига дуч келасиз.
Президент виртуал қабулхонасига мурожаат юборишда pm.gov.uz сайтининг энг пастки қисмида мурожаат юбориш тугмаси бор (скриншотга қаранг). Ўша ердан юборилган мурожаатлар бевосита Президент Халқ қабулхонаси тизимига келиб тушади ва ХҚ масъуллари томонидан назоратга олинади.
Айтишларича, Президент халқ қабулхонасида ҳозирда мурожаатлар жуда қаттиқ назоратга олиниб, ижросини таъминлашга ҳаракат қилиняпти. Ҳатто, мурожаатни уни юборган одамнинг ўзи смс хабарнома орқали назорат қила оладиган тизим яратилган.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Post #74241
72.2K

- 👍 119
- 😁 16