#Даҳшат
Германияда 285 км/соат тезликда "Tesla"нинг шинаси ёрилиб кетди. Ҳайдовчи мўжизавий тарзда омон қолган.
Ҳайдовчи автобанда Model S Plaid электромобилини деярли 300 км/соат тезликкача чиқарган вақтида шиналардан бири ёрилиб кетган, сўнг бошқарувни йўқотиб, тўсиққа бориб урилган. Электромобил бир уюм темирга айланган, аммо ҳайдовчи омон қолган ва ҳозирда даволанмоқда.
Машинага 2026-йилда нуқсони сабабли чақириб олинган "Goodyear Eagle F1 SuperSport" орқа шиналари ўрнатилган эди. Ҳайдовчи бундан хабардор бўлса-да, барибир тезликни оширишга қарор қилган.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Post #74237
73.8K
- 😱 114
- 😢 20
- 😁 7
- 👍 3