Маккада қўлга олинган шахс террорчи эмас экан.
Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Саудия Арабистони бу даъволар ҳақиқатга мос эмаслигини таъкидлади.
"Муқаддас шаҳардаги хавфсизлик органлари ўткинчиларни безовта қилиб, улар орасида ваҳима ва қўрқув уйғотган шахсни қўлга олди. Воқеа жойининг ўзида тегишли чоралар кўрилиб, қонуний жараёнлар амалга оширилди ҳамда у прокуратурага топширилди" – дейилади Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги хабарида.
Расмийлар маълумотларни фақат расмий манбалардан олиш муҳимлигини таъкидлади.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Post #74167
46.5K
BUGUNGI GAP | Расмий канал Маккада теракт уюштиришга уринган шахс ушланибди. Маккадаги Каъба яқинида худкуш-террорчи иштирокидаги теракт режасининг олди олинган. Худкуш хавфсизлик кучлари томонидан Макка шаҳридаги Масжид ал-Ҳарамнинг жанубий кириш қисми бўлган Қирол Абдулазиз дарвозаси…

- 👍 10
- 😁 3