Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар:
🔹Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.🔹Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.
🔹Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.
🔹Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.
🔹Мактабда ўрнак кўрсатган педагог ходимлар рағбатлантирилади.
🔹“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.
🔹Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.
🔹Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.
🔹Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.
🔹Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.
🔹Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.
🔹Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади.
🔹Педагогларга айрим давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоиз чегирма берилади.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
