TGViewer
BUGUNGI GAP | Расмий канал BUGUNGI GAP | Расмий канал @bugungigap · 1.02M subscribers
Post #74138 81.7K
Эркак ўқитивчилар борган сари камайиб кетмоқда.

Ўзбекистон мактабларидаги ўқитувчиларнинг қарийб тўртдан уч қисми ёки 72,5 фоизи аёллар.

2025/2026-ўқув йили бошида мамлакатдаги умумий ўрта таълим ташкилотларида 577,7 минг нафар ўқитувчи фаолият юритган. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу аввалги ўқув йилига нисбатан 12,8 минг нафарга ёки 2,3 фоизга кўп. Ҳисобга ўриндошлик асосида ишлаётганлар киритилмаган.

Ўқитувчиларнинг 418,8 минг нафари — аёллар, 158,9 минг нафари — эркаклар. Улар жами педагогларнинг мос равишда 72,5 ва 27,5 фоизини ташкил этади.

Энг кўп ўқитувчи Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ишлайди — ҳар бирида 65,1 минг нафардан. Кейинги ўринларда Фарғона — 60,6 минг ва Сурхондарё — 52,3 минг нафар билан қайд этилган.

Қолган ҳудудларда кўрсаткичлар қуйидагича:

- Андижон — 46,3 минг;
- Наманган — 42,6 минг;
- Қорақалпоғистон — 40,7 минг;
- Тошкент вилояти — 40,2 минг;
- Хоразм — 35,1 минг;
- Тошкент шаҳри — 34,1 минг;
- Бухоро — 33,4 минг;
- Жиззах — 25,7 минг;
- Навоий — 22,3 минг;
- Сирдарё — 14,2 минг нафар.

Шу билан бирга, таълим иш ҳақи энг паст соҳалардан бири бўлиб қолмоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида таълим соҳасида ўртача ойлик номинал иш ҳақи 4,98 млн сўмни ташкил этган.
Бу республика бўйича ўртача кўрсаткич — 7,09 млн сўмдан қарийб 30 фоиз кам. Ҳисоботда келтирилган соҳалар орасида таълимдан паст маош фақат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда қайд этилган — 4,44 млн сўм. Ушбу рақамлар солиқлар ушланишидан олдинги ҳисобланган иш ҳақини ифодалайди.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
  • 😁 106
  • 👍 13
  • 😢 9
More from @bugungigap
  1. Oct 2, 2026Саида Мирзиёева Трамп билан учрашди. "АҚШ Президенти Доналд Трамп билан учрашиш ҳамда Ўзбе…
  2. Oct 2, 2026#Тезкор Энди ишхонада ҳамкасбига "шилқимлик" қилганлар жавобгарликка тортилади. Иш жойлари…
  3. Oct 2, 2026#Тезкор Тошкентда реновацияга тушган уйлардан одамларни кўчириш бошланди. Тошкентда йиллар…
  4. Oct 2, 2026#Ана_бўлмаса Ўзбекистонда бир ҳайдовчи жарималарга тушиб 71,5 балл тўплаб қўйибди. Маълумо…
  5. Oct 2, 2026#Қиш_келди Бугун Қирғизистон перевалида ёққан қорни кўринг. Қирғизистонда тоғли ҳудудлар қ…
  6. Oct 2, 2026Педофиллар энди умрбод қамалади: Сенат кутилган қонунни маъқуллади. Олий Мажлис Сенати бол…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →