Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижалари мамлакат аҳолиси ва қишлоқ хўжалигининг бугунги ҳолатини аниқ рақамларда акс эттириш билан чекланиб қолмайди. Эндиликда ушбу маълумотлар мунтазам янгиланиб борувчи статистик регистрларни шакллантириш учун асос бўлади.
✅ Рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларга кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 39 047 321 нафарни ташкил этди.
📊 Шундан:
👨🦱 эркаклар — 19 766 166 нафар (50,6 фоиз);
👱♀️ аёллар — 19 281 155 нафар (49,4 фоиз).
🏙 шаҳар аҳолиси — 21 276 729 нафар (54,5 фоиз);
🏡 қишлоқ аҳолиси — 17 770 592 нафар (45,5 фоиз).
Президент Фармонига мувофиқ, 2027 йил якунига қадар Аҳолининг статистик регистри ва Қишлоқ хўжалигининг статистик регистри шакллантирилади.
Улар давлат органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиниб, маълумотларни доимий равишда янгилаб бориш механизми йўлга қўйилади.
Бу нима беради?
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигига оид маълумотларнинг долзарблигини таъминлаш, ўзгаришларни мунтазам кузатиб бориш ва таҳлил қилиш имкониятлари кенгаяди.
Энг муҳими, рўйхатга олишда шаклланган маълумотлар бир марталик статистик натижа бўлиб қолмайди — улар доимий янгиланиб, амалда ишлайдиган замонавий статистик ахборот базасига айланади.
