ҲАМАС гаровдаги исроилликларнинг барчасини қайтарди
АҚШ воситачилигида тузилган сулҳ келишуви доирасида ҲАМАС Ғазода сўнгги 20 нафар тирик гаровдагиларнинг барчасини Халқаро Қизил Хоч ташкилотига топширди.
Улар икки босқичда босқинчи исроил томонига топширилди – аввал Ғазодан дастлабки етти киши олиб чиқилди, кейинроқ яна 13 нафари. Топшириш жараёни Ғазо секторининг жанубида жойлашган Хон-Юнус шаҳрида амалга оширилди.
Гаровдагилар озод этилиши жума куни кучга кирган исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишувнинг муҳим босқичи бўлди. ҲАМАС уларни озод этганидан сўнг 20 нафар гаровдаги фуқаро ишғол ҳудудига қайтди. Бунинг эвазига босқинчи исроил душанба куни кечга бориб қарийб 2 минг нафар фаластинлик маҳбусни озод этиши кутилмоқда.
Аммо сулҳ битими урушни тўлиқ тугатмади. Энди Ғазода кейинги босқичда нима бўлиши ҳақида кўплаб саволлар очиқ қолмоқда. Ушбу масалалар бугун Мисрда ўтказилиши режалаштирилган Трамп ва бошқа жаҳон етакчилари иштирок этадиган саммитда муҳокама қилиниши кутилмоқда.
©️Azon Global
Post #10739
32.6K

- ❤ 27
- 🤔 20
- ⚡ 6
- 😡 5
- 🎉 1